Ўзбекистон

Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди

Бу ҳақида Президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

 

Бу ҳақида бугун, 13 декабрь куни Президент раислигида ўтказилган ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Билдирилишича, шу йилнинг ўзида меҳрибонлик ва болалар уйларидан 300 нафар ўғил-қизлар оилавий муҳитга қайтган. Ҳозирда оилавий муҳитдан ажралган ҳолда таълим-тарбия олаётган яна 500 нафар бола бор.

 

Масъул идораларга Миллий гвардия тажрибаси асосида 500 нафар болани оилавий болалар уйига жойлаштириш ва таълим олиши учун шароит яратиш топширилди.

 

Назоратсиз ва қаровсиз болалар яшаши, ўқишига ихтисослашган мактаблар рўйхати қайта кўриб чиқилади, уларда бундай болалар учун 5 фоиз квота бўлади.

 

Бунда ушбу мактабларга болаларни Ижтимоий ҳимоя агентлиги йўлланмаси асосида юбориш кўзда тутилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мажлисда Шаҳноза Мирзиёева зиммасига келгуси йилда ногиронлиги бор инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиниши борасидаги ишларни мувофиқлаштириш юклатилганди. 

custom img

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ушбу ўзгариш аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

custom img

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

Мазкур тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида жорий қилинади.

custom img

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўйинчоқлар бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, улардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланди.

custom img

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

“Энергосавдо” муҳандиси жаримани камайтириб бериш эвазига пора олаётганда қўлга олинди

У электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаронинг 1,8 млрд сўм миқдордаги жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"