Шам ёруғида дарс қилаётган боланинг уйида ёнғин бўлди
Бунга чироқ ўчиб, боланинг асабига ўйнагани сабаб бўлган!

Бугун, 16 декабрь куни соат 03:20 атрофида Самарқанд шаҳри Маданият МФЙдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Аниқланишича, хонадонда яшовчи бола кун давомида чироқ ўчавергач шам ёруғида дарс қилишга мажбур бўлган ва ўша вақтда ухлаб қолган. Чироқ ёнгач, уйда ёнғин содир бўлади.
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида хонадоннниг тахминан 3 kv.m. майдонда уй жиҳозлари (гилам,кўрпача) ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Аввалроқ Наманган давлат университети ётоқхонасида ёнғин чиққани ва Самарқанддаги боғда ўрмон ёнғини содир бўлгани хабар қилинган эди.
Жавоҳирбек Турсунов








