Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан учрашди

Учрашувда Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан учрашди

 

 

Бугун, 15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон етакчисига ҳар доимгидек самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Самарқандда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини қайд этди.

 

Президентлар стратегик шериклик тамойилларига асосланган сермаҳсул икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар. Ўзаро савдо жадал ўсиб бормоқда, йил бошидан унинг ҳажми 30 фоизга ошди.

 

Саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.

 

Бутун Марказий Осиё минтақасининг ривожига хизмат қиладиган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"