Шимолий Корея ядровий сув ости кемасини ишга туширди
Ким Чен Ин буни “замоннинг долзарб вазифаси” деб атади.

Шимолий Корея янги қурилган ядровий зарба бериш имконияга эга атом сув ости кемасини ишга туширганини эълон қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
“Сув ости кемасини ишга тушириш маросими КХДР ҳарбий-денгиз кучларини мустаҳкамлашда янги даврнинг бошланиши бўлди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тактик ядровий ҳужумга қодир сув ости кемаси “Шимол денгиз кучларининг сув ости қуролларидан бири сифатида ўзининг жанговар миссиясини бажаради”.
КCНА маълумотларига кўра, маросимда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирок этган.
У ҳарбий-денгиз флотини ядро қуроли билан таъминлашни “замоннинг долзарб вазифаси” деб атади.
Ким Чен Ин, шунингдек, денгиз флотини жадал ривожлантириш миллий мудофаанинг “биринчи устувор йўналиши” эканини айтди.







