Шветсарияда қор кўчкиси бутун қишлоқни вайрон қилди
Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шветсариянинг Алп тоғларида кучли қор кўчкиси натижасида Вале кантонидаги Блаттен қишлоғи бутунлай вайрон бўлди.
Ҳодиса Lyochental водийсида юз берган. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, табиий офат оқибатида қишлоққа жиддий зарар етган. 1 киши бедарак ёқолган.
Яхшиямки, ҳалокатдан бир неча кун олдин — 19 май куни эҳтиёт чораси сифатида қишлоқда яшовчи 200 нафар аҳоли эвакуация қилинган эди. Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийлар аҳолига тоғли ҳудудларда ҳушёрликни кучайтиришни тавсия қилмоқда.







