Жаҳон

Швеция бош вазири истеъфога чиқди

Унинг партияси сайловларда ютқазган.

Швеция бош вазири истеъфога чиқди

 

Швеция бош вазири Магдалена Андерссон унинг сўл партиялар блоки сайловларда кўпчилик ўринни қўлга кирита олмагани учун истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Швеция матбуоти. 

 

Андерссон парламент спикери Андреас Норлен билан учрашди ва уни ўз қароридан хабардор қилди.

 

Шу билан бирга, Андерссон янги ҳукумат тузилмагунча бош вазир вазифасини бажаришда давом этади.

 

Аввалроқ Швециядаги сайлов натижаларига кўра, ўнг қанот партиялар блоки парламентда 176, Андерссон бошчилигидаги сўл партиялар блоки эса 173 ўринга эга бўлгани хабар қилинганди. 

 

Андерссон 2021 йилдан бери Швеция Бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда. У мамлакатдаги биринчи аёл ҳукумат раҳбари ҳисобланади.

 

Бу йилги сайловлар Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш қарори фонида бўлиб ўтди. 18-май куни Швеция, шунингдек, Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди, 5-июл куни эса алянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасида уларнинг блокка қўшилиши тўғрисидаги протоколлар имзоланди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

custom img

НАТО Эрон билан боғлиқ можарога аралашмайди — Марк Рютте

НАТО бош котиби Марк Рюттенинг маълум қилишича, альянсда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясида қатнашиш бўйича “ҳеч қандай режалари йўқ”.

custom img

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

custom img

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти

Доналд Тармпнинг айтишича, унинг ўзи Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилган.

custom img

Хоманийниг ўғли Мужтабо Хоманаий янги олий раҳбар этиб сайланди — Iran International

Эронлик сиёсатчилардан фарқли равишда, Мужтaбо оммавий чиқишлардан четда бўлиб, фаолиятини сояда олиб борган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Швеция бош вазири истеъфога чиқди