Спорт

"Сиз – юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларисиз!" — Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни табриклади.

"Сиз – юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларисиз!" — Саида Мирзиёева

Парижда ўтаётган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни табриклади.

 

“8 август ўзбек спорти учун чинакам олтин кун бўлди. Икки нафар спортчимиз икки карра Олимпиада чемпиони бўлди! Улуғбек Рашитов, Ҳасанбой Дўсматов, Сиз – юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларисиз!” — дейди Саида Мирзиёева.

 

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида навбатдаги олтин медалини қўлга киритганди.

 

Таэквондо баҳсларида -68 кг вазнда Улуғбек Рашитов қаторасига иккинчи Олимпиадада тенгсиз бўлди. Бунгача Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчи финалда иорданиялик Заид Карим билан беллашди ва 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида ғалабага эришди.

 

Шунингдек, ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича дастлабки медалини қўлга киритди. 

 

-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов финалда франциялик Билол Беннамага қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди.

 

Ушбу боксчи Рио-2016 олимпиадасида ҳам тенгсиз бўлганди.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"