Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди

У маст ҳолда автомобиль бошқарган ва бунинг учун чора кўрмасликни сўраган.

Сурхондарёда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди

 

20-март куни Жарқўрғон туманининг “Какайди” қўрғонида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими “Некcия” русумли автомашина ҳайдовчисини тўхтатади. Ўзаро суҳбатда ҳайдовчининг ўғзидан спиртли ичимлик ҳиди келаётганини пайқаган ходим уни текширувдан ўтишга таклиф қилади.


Текширув натижасига кўра, ушбу ҳайдовчининг маст экани тасдиқланади. ЙПХ ходими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига кўра автомобил вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилади.


Ҳайдовчи ходимдан тегишли чора кўрмаслигини сўраган ва эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пул беришни таклиф қилган.
Шундан сўнг, ходим Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.


Ҳолат юзасидан 21 март куни ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 300 АҚШ доллари миқдорида пулларни пора сифатида бераётганда ушланган.


Ҳозирда Жарқўрғон тумани прокуротураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, янги лойиҳаларни шакллантириш ва соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"