Ўзбекистон

“Taftish.uz” ходимлари билан боғлиқ жиноят иши юзасидан батафсил маълумот берилди

Ички ишлар органларига 27 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, ҳолатлар бўйича бир нечта оғир жиноятлар аниқланган.

“Taftish.uz” ходимлари билан боғлиқ жиноят иши юзасидан батафсил маълумот берилди

 

 


Ҳуқуқ-тартибот органлари “Taftish.uz” номи остида фаолият юритган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят ишини тергов қилмоқда. Маълум қилинишича, 27 нафар фуқаро 21 та ҳолат бўйича ушбу медиа платформа ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланганини билдирган. Шундан сўнг гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.


Тергов материалларига кўра, Элита-медиа МЧЖга алоқадор “Taftish.uz” вакиллари очиқлик ва жамоатчилик назорати шиори остида фаолият юритиб, аслида товламачилик ва фирибгарликни даромад манбаига айлантирган. Жиноий гуруҳга норасмий раҳбарлик қилган Ғайрат Абераев ҳамда унинг шериклари фуқароларни обрўсизлантирувчи видеолар билан таҳдид қилиб, уларни интернетдан ўчириш эвазига пул талаб қилган.


Хусусан, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида тадбиркорлар билан боғлиқ можаролар атайлаб бир томонлама ёритилиб, сўнгра материалларни олиб ташлаш учун ўнлаб миллион сўм маблағ талаб қилинган. Айрим ҳолатларда пулларни «шартнома» билан ниқоблашга уринишлар ҳам аниқланган. Тадбиркорлар босим ва таҳдидлар сабаб мажбуран пул ўтказган.


Шунингдек, тергов давомида айрим жабрланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ёлғон видеолар тарқатилгани, суд ишларига аралашилган ҳолатлар ҳам фош бўлган. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг туҳмат, фирибгарлик, товламачилик ва ёлғон ахборот тарқатиш билан боғлиқ моддалари асосида айбловлар қўйилган. Ички ишлар вазирлиги бошқа жабрланган фуқароларни ҳам тергов органларига мурожаат қилишга чақирди.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

custom img

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

custom img

Тошкентда талабалар ва уй эгаси ўртасида ижара пули сабаб жанжал юз берди

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда ҳамда ҳужжатларни туман судига юбориш режалаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди

Мазкур ҳудудлардаги ишчи комиссиялар лойиҳаларни амалдаги мезонлар асосида қайта кўриб чиқмагунча чеклов сақланиб қолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"