Telegram’да ўзбекча нейрон тармоқ ишга тушди
У интернетдаги ўзбек тилидаги матнлар базасида ишлайди.

Ўзбекистонлик дастурчилар томонидан барча саволларга ўзбек тилида, бепул ва чексиз жавоблар олиш мумкин бўлган нейрон тармоқ Telegram’да ишга туширилди.
Ушбу нейрон тармоқ ҳар қандай саволларга жавоб бериш, сизга ўқиш ва ижодда ёрдам бериш, иш ва уйдаги мураккаб масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади.
У интернетдаги ўзбек тилидаги матнлар базасида ишлайди. Демак, ўзбек сегменти қанча кўпроқ матнлар билан бойитилса, нейрон тармоқлар ҳам шунча яхшироқ ишлайди.







