TikTok нега тақиқланмоқда?

TikTok поп-маданият, айниқса, ўсмирлар ўртасида энг машҳур ижтимоий тармоққа айланди. Аммо сўнгги ҳафталарда қатор Ғарб давлатлари тармоқ Хитой компаниясига тегишли эканини айтиб, ундан фойдаланишни тобора чекламоқда.

TikTok нега тақиқланмоқда?

 


TikTok поп-маданият, айниқса, ўсмирлар ўртасида энг машҳур ижтимоий тармоққа айланди. Аммо сўнгги ҳафталарда қатор Ғарб давлатлари тармоқ Хитой компаниясига тегишли эканини айтиб, ундан фойдаланишни тобора чекламоқда.

 

Душанба куни Канада АҚШ ва Европа Комиссияси ортидан ҳукумат қурилмаларида TikTok’дан фойдаланишни тақиқлади. Расмийлар буни “махфийлик ва хавфсизлик учун улкан хавф” билан изоҳлади.

 

Нима учун TikTok тақиқланмоқда ва бунга ўзи эҳтиёж борми?

 

TikTok Хитойнинг ByteDance  компаниясига тегишли. Компанияни доимий равишда ХХР ҳукуматига фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини беришда айблаб келишади. Айрим экспертларнинг тахминига кўра, махфий маълумот иловани юклаб олишда очиқланиши мумкин, бу айниқса ҳукумат қурилмаларига тегишли.

 

Аммо бошқа таҳлилчилар, хусусан, Жоржтаун университетининг замонавий технологиялар бўйича мутахассиси Ануп Чандлер бу тақиқ геосиёсат билан боғлиқлигини айтмоқда.

 

“Қўшма Штатлар сиёсатчилари ўзларини Хитойга қаршилик кўрсатаётганини намойиш қилишга ҳаракат қилмоқда, бу давлат асосий геосиёсий душман сифатида тайёрланяпти. Шу сабабли мен учун бу миллий хавфсизликни кенг қамровли ҳимоя қилиш стратегияси”, – деган у.

 

Бошқа экспертлар ҳам тақиққа қарши чиқмоқда. Улар Uber ва Facebook ҳам журналистлар жойлашган нуқталарни кузатишда айбланганини айтишган. Киберхавфсизлик бўйича эксперт Мадлен Карнинг сўзларига кўра, агар маълумотлар хавфсизлиги инобатга олинса, ҳукумат қурилмалари Ғарбнинг ҳеч қайси ижтимоий тармоқларидан фойдаланмаслиги керак.

 

“Бу платформалар бизга тегишли маълумотларни тўплаши ва бошқаларга беришини яхши биламиз. Маълумотларни ҳимоя қилиш агентликлари уларни доимий равишда жаримага тортиб келади. Биз бу тармоқларнинг хавфлилигини биламиз”, – деган у.

 

Аммо АҚШ ушбу йўналишдаги ишларини тўхтатмаяпти. Ҳозирги пайтда Конгрессда TikTok’ни фақат давлат ташкилотлари учун эмас, балки барча америкаликлар учун тақиқлаш масаласи кўриб чиқиляпти. Аммо бу кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фуқаролар эркинлиги Америка иттифоқи Twitter саҳифасида ижтимоий тармоқнинг тақиқланиши миллионлаб америкаликларнинг ҳуқуқларини бузишини ёзиб чиқди.

 

Жараённи кузатиб бораётган таҳлилчилар бу каби кенг қамровли тақиққа скептик ёндашмоқда.

 

“АҚШ ҳукуматида иловани тўлиқ тақиқлашга йўл қўймайдиган чекловлар бор. Агар сўз эркинлиги ҳақида гап кетса, бу Конституциянинг бузилишига олиб келади. TikTok’ни тўлиқ тақиқлаш қийин. Аслини олганда бу бутунлай имконсиз. Сиз TikTok ишини қийинлаштириш, реклама ёки сотувларни мураккаблаштиришингиз мумкин, аммо унга киришни ёпиб бўлмайди”, – деган Вашингтон стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Жеймс Льюис.

 

Ўз навбатида Хитой ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Ғарб давлатларининг қарорини қоралаб чиқди. Вазирлик расмий вакили Мао Нин АҚШнинг TikTok олдидаги қўрқувларидан ҳайратланганини билдирган. Дипломат Вашингтонни “давлат хавфсизлиги тушунчасини мутлоқлаштирмаслик”ка чақирди.

 

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

TikTok нега тақиқланмоқда?