Томсон Пири: “Афғонистонга ҳадемай очлик таҳдид солиши мумкин”
БМТ Бутунжаҳон Озиқ-овқат дастури раиси Томсон Пири Афғонистондаги вазиятни гуманитар ҳалокат, деб баҳолади. Мамлакатдаги вазият 13 августда БМТ да ташкил этилган брифингда муҳокама қилинди.

“Биз энг ёмони ҳали олдинда эканлигидан хавотирдамиз, очликнинг энг даҳшатли тўлқини шиддат билан яқинлашиб келмоқда. Афғонистонда вазият оғирлашгани ҳеч кимга сир эмас ва унинг келажагини олдиндан баҳолаш қийин. Бугунги вазиятда гуманитар инқирознинг барча белгилари мавжуд”, — деди Пири.
Пирининг маълум қилишича, 2021 йил август ҳолатига кўра, 3 миллион афғонистонлик эртага нима истеъмол қилишини билмайди. 2 миллион болага қўшимча калорияли таомлар зарур. 2021 йил декабрда 9 миллион афғонистонлик гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин.
Пири шу боис хайрия ташкилотларига Бутунжаҳон Озиқ-овқат дастурига кўшимча 200 миллион доллар ажратишни сўраган.
Афғонистондаги вазият АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг кесинлашиб кетди. “Толибон” ҳаракати ўн бешта йирик шаҳарни босиб олиди.
Жаҳонгир Қўзиев







