Ўзбекистон

Тошкент халқаро кинофестивали янгича шакл ва мазмунда қайта тикланмоқда

Хабарингиз бор  “Ипак йўли дурдонаси” кинофестивали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланди.

Тошкент халқаро кинофестивали янгича шакл ва мазмунда қайта тикланмоқда

 “Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг 28 сентябридан 3 октябргача “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказиляпти.

Ушбу кинофестиваль, аввало, кино санъати воситасида дунё мамлакатлари ўртасида маданий  мулоқотни янада мустаҳкамлаш, жаҳон киноусталари  билан ҳамкорликда  қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инсонпарварлик ва бағрикенглик, халқлар дўстлигини тарғиб қилувчи, маданий хилма-хиллигини акс эттирувчи энг сара жаҳон киноси дурдоналарини  тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

Кинофестивальга катта тайёргарлик кўрилди. Бир пайтлар халқлар ва миллатлар дўстлигига хизмат қилган  халқаро анжуман орадан бир неча йил ўтиб  буткул янгича мазмун ва шаклда қайта тикланмоқда. Кинофестивалга бежиз “Буюк ипак йўли дурдонаси”, деб ном берилмаган. Энг муҳими, у  ёшлар учун тажриба алмашиш майдонига айланяпти. Ёшлар кино оламидаги машҳур актёр ва режиссёрлар билан бевосита  мулоқотда  бўлиб, тажриба ва кўникма ошириш имкониятига эга бўлади. Қолаверса,  кинофестивалдан кутилаётган асосий мақсад ҳам ана шундан иборат.

Нозим Сафари, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ахборот хизмати маслаҳатчиси:

— Фестивалга қирққа яқин  мамлакатдан меҳмонлар келиши кутилмоқда. Яқин қўшниларимиз Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Украина  ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан Польша,  Франция, Италия ҳамда АҚШ санъат намояндалари ташриф буюради. Анжуманда Ҳиндистон ва Покистон мамлакатларидан ҳам делегациялар иштирок этиш истагини билдирган. Улар ўзларининг энг сара фильмларини тақдим этади.  Шу билан бирга, улар ўзимизнинг миллий  фильмларимизни  ҳам кўриб баҳо беради.  Фестиваль доирасида йирик битимлар  тузиш имконияти мавжуд. Буларнинг бари кинофестиваль  юқори нуфузга эгалигидан далолат беради.

Феруза Нодирова, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бадиий

кенгаши аъзоси:

— Саралаш комиссияси деярли бир ойдан бери Тошкент халқаро кинофестивалига кўрикдан ташқари тавсия этилган фильмларни саралаш билан шуғулланяпти.  140 та фильмдан 89 таси республикамиз вилоят кинотеатрларида намойиш этишга тавсия этилди. Ундан, асосан, Польша, Беларусь,  Россия, Қирғизистон,  Қозоғистон фильмлари ўрин олган.  Бу фильмларнинг деярли барчаси фестиваль мақсадига тўлиқ жавоб беради. Яъни уларда инсонпарварлик, эзгулик, меҳр-оқибат ва дўстлик каби ғоялар  тарғиб этилган. 

Фестивалга келган  иштирокчи давлатлар  киноижодкорлари, продюсерлари  ва актёрлари республикамизнинг деярли барча вилоятидаги кинотеатрларида ижодий учрашувлар ўтказади ва сараланган  фильмлар тақдимоти бўлиб ўтади. Демак  нафақат  Тошкент, балки  Республикамизнинг барча ҳудуди аҳолиси  жаҳон кинематографиясида  рўй бераётган  ўзгаришлар, янгиликлар ва  янги  фильмлар билан танишиш  имкониятига эга бўлади.

Маълумот ўрнида: “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими “Киночилар уйи”да бўлиб ўтади. Унинг очилиш маросимида жаҳон ва миллий кинонинг машҳур юлдузлари — 40 га яқин мамлакатдан 400 га яқин хорижлик киноижодкорлар  иштирок этади. Кинофестиваль доирасида  14 мамлакат киноси кунлари  бўлиб ўтади.

Муножат Валиева

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент халқаро кинофестивали янгича шакл ва мазмунда қайта тикланмоқда | Zamon.uz