Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди
Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, 24 ноябрь куни соат 18:00 атрофида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Р.С. Оҳангарон тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўлида, бошқарувидаги “Cobalt” автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








