Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.

 

Расмий делегациялар аъзолари иштирокида ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Сиёсий мулоқотлар ва идоралараро алмашинувлар фаоллашгани, ўзаро савдо ҳамда инвестициялар ҳажми барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида савдо, инвестиция, транспорт ва логистика, тоғ-конь саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтика соҳалари кўрсатиб ўтилди.

 

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш учун маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш, диний-маърифий йўналишда тажриба алмашиш, сайёҳлик алмашинувини кенгайтириш, қадимий шаҳарлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, “Ақаба жараёни” формати ва бошқа нуфузли тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилдилар.

 

Олий даражадаги келишувларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш учун кенг қамровли “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

 

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.