Ўзбекистон

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Иордания бизнес форумининг очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирда икки мамлакат ҳукуматлари аъзолари, етакчи компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди. Форумда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамда мамлакат Саноат палатаси раиси Фатҳи ал-Жағбир ҳам сўзга чиқдилар.

 

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ўтган йили Иордания Подшоҳининг Самарқандга амалга оширган тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очганини алоҳида таъкидлади.

 

Олий ва юқори даражадаги фаол мулоқотлар натижасида иқтисодий ҳамкорлик кўлами изчил кенгайиб бормоқда. Сўнгги беш йилда ўзаро савдо ҳажми қарийб 9 баробар, биргина 2025 йилда 80 фоизга ошди. Ўзбекистонда иорданиялик инвесторлар иштирокидаги 20 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

 

Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиб, ўзаро визасиз тартиб жорий этилди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг илк йиғилишлари муваффақиятли ўтказилди.

 

Давлат ташрифи доирасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзолангани мамнуният билан қайд этилди.  Ҳужжат 300 турдаги товарга нисбатан пасайтирилган божхона божлари ставкаларини қўллашни назарда тутади.

 

Президент ушбу битим ўзаро маҳсулот етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада ошириш, товар айирбошлаш кўрсаткичини 500 миллион долларга етказиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди.

 

Ўзбекистон етакчиси бизнес-форум доирасида салмоқли шартнома ва келишувлар имзоланганини олқишлаб, иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг бешта устувор йўналишига тўхталди.

 

Биринчиси – тўқимачилик саноати. Ўзбекистон хомашёси ва ярим тайёр маҳсулотлари асосида Ақаба махсус иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда экспорт қилиш таклиф этилди.

 

Иккинчиси – тоғ-конь саноати. Иорданиялик инвесторлар муҳим минераллар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ва Самарқандда ташкил этилаётган “Келажак металлари” технопаркларида ҳамкорлик қилишга таклиф этилди.

 

Учинчиси – фармацевтика саноати. Янги турдаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни биргаликда маҳаллийлаштириш ва илғор технологиялар трансферини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. Бу борада иорданиялик шериклар учун “Tashkent Pharma Park” кластерида зарур шароит ва имтиёзлар яратилиши таъкидланди.

 

Тўртинчиси – кимё саноати. Икки мамлакатнинг мавжуд имкониятларини бирлаштирган ҳолда рақобатбардош минерал ўғитлар ишлаб чиқариш истиқболлари кўрсатиб ўтилди. Озуқа қўшимчалари, маиший кимё маҳсулотлари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича эришилган келишувлар олқишланди.

 

Бешинчиси – қишлоқ хўжалиги. Қўшма агросаноат кластерларини ташкил этиш, уруғчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш орқали икки мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиш мумкинлиги таъкидланди.

 

Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун ҳам катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Ўзаро визасиз тартиб ва бевосита авиақатновлар сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун қулай шароит яратаётгани таъкидланди.

 

Президент иорданиялик дўстларни ислом оламининг буюк тарихий ва маънавий марказлари бўлмиш қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини зиёрат қилишга таклиф этди.

 

Форум доирасида ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги учрашувларда чарм саноати, телетиббиёт, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электротехника ва логистика соҳаларида ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Иорданиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити, эркин иқтисодий зоналар фаолияти ва саноат кооперацияси имкониятлари билан яқиндан таништирилди.

 

Келгуси йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида навбатдаги Ўзбекистон – Иордания бизнес форуми ўтказилиши маълум қилинди. Давлатимиз раҳбари иорданиялик шерикларни ушбу тадбирда янги таклиф ва ташаббуслар билан фаол иштирок этишга, мамлакатимиз тадбиркорларини эса Иордания бозоридаги имкониятлардан кенг фойдаланишга чақирди.

 

Эришилган келишувлар ва қўшма лойиҳалар ижроси Ҳукуматлараро комиссия доирасида мунтазам мониторинг қилиб борилиши белгиланди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.