Ўзбекистон

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди



Чортоқ туманидаги 46-мактабда икки ўқувчи ўртасида келиб чиққан жанжалга аралашган жисмоний тарбия ўқитувчисига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида интизомий жазо қўлланилди.


Наманган вилояти таълим ва илм-фан бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 18 ноябрь куни 9-«А» синфида бешинчи дарс вақтида содир бўлган. Икки ўқувчи ўзаро ҳақоратлашиб, жисмоний куч ишлатиш орқали жанжални давом эттирган.


Ўқитувчи уларни бир неча бор ажратиб, тартибга чақирган. Ўрганиш давомида педагог ўқувчиларнинг бир-бирига тан жароҳати етказишининг олдини олишга урингани, ўқувчилар эса унга нисбатан ҳам жисмоний куч ишлатишга ҳаракат қилгани аниқланган.


Шу билан бирга, ўқитувчининг вазиятга муносабат билдириш жараёнидаги хатти-ҳаракатлари педагогик одоб-ахлоқ ва касбий этика талабларига зид деб топилган. Шу сабабли унга Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-бандига асосан интизомий жазо тайинланган.


Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида чора кўриш масаласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш хавфсизлик талабларига зид.

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.