Ўзбекистон

Тошкентда 10 кун ичида йўл ҳақини тўламаган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди

Пойтахтда жамоат транспортида тўлов интизомини назорат қилиш рейдлари кучайтирилди.

Тошкентда 10 кун ичида йўл ҳақини тўламаган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди

 


Тошкент шаҳрида атиги 10 кун давомида жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган қарийб 3 минг нафар йўловчи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.


Вазирликка кўра, йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида махсус инспекторлар иштирокида рейд тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда. Назорат тадбирлари автобус, метробус ва бошқа жамоат транспорти турларини қамраб олган.


Транспорт вазирлиги фуқароларни белгиланган тартибга риоя қилишга чақириб, йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш жамоат транспорти тизимини барқарор ишлаши ва хизмат сифати ошишига хизмат қилишини таъкидлади. Рейдлар келгусида ҳам давом эттирилиши маълум қилинди.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда 10 кун ичида йўл ҳақини тўламаган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди