Ўзбекистон

Тошкентда қуролланган икки ниқобли йигит дўконга бостириб кирди — видео

Маълум бўлишича, улардан бири олийгоҳ талабаси бўлган.

Тошкентда қуролланган икки ниқобли йигит дўконга бостириб кирди — видео

 

Тошкентда Чорсу бозори яқинида ниқоб кийиб, пичоқ билан қуролланган икки йигит маҳаллий дўконлардан бирини тунамоқчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, улар сотувчини пичоқ билан қўрқитган пайтда дўконга бошқа бир харидор келиб қолган. Шу сабаб ниқобли йигитлар жиноят содир этган жойдан қочиб кетишган.

 

Видеокузатув камералари ёрдамида жиноятчилар қўлга олинган. Маълум бўлишича, улардан бири пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг 1-курс талабаси бўлган.

 

Қўлга олинганларнинг айтишича, уларга пул керак бўлиб қолган. Пул топиш учун бу йўлдан бошқа йўл топишолмаган.

 

«Чорсу бозори ёнида учрашдик. Биз ниқоблар, пичоқлар ва қўлқоплар сотиб олдик. Кейин дўконга бордик», — деди улардан бири.

 

Қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддада 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланган.

custom img

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодий соҳада янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди

“Севимли” телеканалининг “Эслаб, эслаб” лойиҳаси бошловчиси Фарход Абдуллаев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

custom img

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг VII конференцияси бўлиб ўтди.

custom img

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

Тезкор тадбирларда 5 килограммдан ортиқ гашиш, 7 килограммдан зиёд марихуана ва мингдан ортиқ «Тропикамид» препарати мусодара қилинган.

custom img

Меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳокимига огоҳлантириш юборди

Инспекция ўқитувчиларни кўчалар мониторингига мажбурий жалб этиш мажбурий меҳнат ҳолати сифатида баҳоланиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Самарқандда ўқитувчилар энди кўчалардаги дарахт ва тротуарларни ҳам кузатади

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича кўчалардаги тозалик, дарахтлар ҳолати ва ногиронлар учун яратилган шароитлар ўқитувчилар томонидан ўрганиб борилади.

custom img

Муғом санъати миллий ўзликни мустаҳкамловчи бебаҳо мерос — Адил Каримли

Озарбайжон маданият вазири Адил Каримли III Халқаро Мақом санъати форуми доирасида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда маъруза қилди.

custom img

Самарқандда маҳалла ичида 130 км/соат тезликда машина ҳайдаган йигит жазоланди

Текширув давомида автомобилни бошқарган шахсда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"