Жаҳон

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданиянинг Карак муҳофазасидаги черковда дафн маросими вақтида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди. Ҳужумчиларни қидириш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди Al Jazeera.

 

Иордания Жамоат хавфсизлиги бошқармаси директори Убайдуллоҳ ал-Маайтанинг жума куни маълум қилишича, ҳужум Ҳамуд қишлоғидаги юнон православ черковида содир бўлган. Яраланганларнинг 27 нафари шифохоналарда даволанмоқда.

 

Гувоҳларнинг айтишича, дафн маросими бошланиши билан портлаш овози эшитилган, шундан сўнг ниқоб таққан икки қуролли шахс черковга бостириб кириб, бир неча дақиқа давомида ўқ узган. Ҳужумчилардан бири тўппонча, иккинчиси эса милтиқ кўтарган.

 

Давлатга қарашли “Al-Мamlaka” телеканали хавфсизлик кучлари икки гумонланувчини қидираётганини хабар қилди. Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.

 

Иордания ички ишлар вазири Мазен ал-Фарая ҳодисани мисли кўрилмаган террорчилик ҳужуми деб атади. Қирол Абдулла II эса ҳужумчилар энг қаттиқ жазога тортилишини билдирди.

 

 

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти кунига атиги тўрт соат ухлаши ва қолган 20 соатини иш билан ўтказишини маълум қилди.

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги уруш якунига яқинлашаётганини таъкидлади.