Тошкентда сомсахона ёниб кетди
Пойтахт ФВБ Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 9 декабрь куни соат 20:03 да Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида жойлашган сомсахонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 20:07 да етиб бориб, ёнғин соат 20:20 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
"Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда", — дейилади хабарда.







