Ўзбекистон

Тошкентнинг 2 та туманида газ таъминоти тўхтатилади

“Ҳудудгаз Пойтахт” бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкентнинг 2 та туманида газ таъминоти тўхтатилади

 

 

Эртага, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Олмазор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Олмазор тумани Сағбон 4-берк кўчасида жойлашган ерости ўрта босимли Д-76 ммли ҳамда паст босимли Д-40 ммли ерусти газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.  Шу муносабат билан соат 10:00 дан 17:30 га қадар “Ҳофиз Куҳакий” маҳалласидаги 125 та ҳовли хонадонларда ҳамда 9 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 

Шунингдек, Яккасарой тумани Баҳодир кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 ммли ерусти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли соат 11:00 дан 17:00 га қадар Баҳодир кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйдаги 150 та хонадонларда ҳамда 2 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти тўхтатилади.

 

“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади”,  — дейилади хабарда.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"