Трамп Украинани қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи
Трампнинг ёрдамчилари унинг режаларини очиқлади.

Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришгач, Украинага ёрдам беришда давом этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Financial Times нашри хабар берди.
Бундан ташқари, Трамп НАТО аъзоларидан мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишни талаб қилмоқчи. Музокаралардан хабардор одамлар журналистларга маълум қилишича, АҚШ сайланган президентининг ташқи сиёсатдаги энг яқин ёрдамчилари шу ойдаги маслаҳатлашувлар чоғида Европанинг юқори мартабали амалдорларига унинг позицияси ҳақида маълумот беришган.
Қўшма Штатлар бу мавзуни 2025 йил июн ойида Ҳаагада бўлиб ўтадиган Шимолий Атлантика алянси саммитида муҳокама қилмоқчи.







