"У жуда хотиржам ва мулойим"
Мессининг инсоний фазилатлари ҳақида гапирди

"Ливерпул" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси билан ўтказган ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
“У бошқаларга кўп жиҳатдан ёрдам беради, жуда хотиржам ва мулойим. Характерининг қанақалиги мулоқотда кўринади. Мен учун у тарихдаги энг яхши футболчи", - деди Мак Аллистер.
Жорий мавсумда Месси “Интер Маями” сафида барча мусобақаларда бешта ўйинда қатнашиб, бешта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.







