Ўзбекистон

Уч вилоятда ташкилот хизматчилари пора билан қўлга тушди

Улар ишга киритиш эвазига фуқаролардан пул талаб қилган.

Уч вилоятда ташкилот хизматчилари пора билан қўлга тушди

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада пора эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура Департаменти маълум қилди.

 

Қайд этилишича, департамент ўтказган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги «Д.К.» АЖ қўриқчиси M.A. С.У. ва Ё.И.лардан 2 500 АҚШ доллари эвазига ушбу корхонага ишга киритиб қўйишини айтиб, пулни олганида ушланган.

 

Шу каби ҳолат яна кузатилган: Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган чоғида қўлга олинган.

 

Фарғона вилоятида эса «Тошлоқтумангаз» газчиси M.M. ва бошқалар фуқаро A.С.ни мазкур газ таъминоти корхонасига ишга жойлаб қўйишини айтган. Сўнгра 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган. Кейин фирибгарлар олган поранинг 640 АҚШ долларини қайтарган ва бу процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

custom img

Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"