Ўзбекистон

Учтепада мансабдор шахс пора билан қўлга олинди

Ҳокимият вакили тадбиркордан ноқонуний равишда 3 минг доллар талаб қилган.

Учтепада мансабдор шахс пора билан қўлга олинди

 

 

Коррупция жамият тараққиётига жиддий таҳдид солувчи иллат сифатида адолат ва қонун устуворлигига путур етказиши таъкидланмоқда. Шу каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Zamon.uz га ДХХ хабар берди.

 

Тадбир давомида Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси тадбиркордан ноқонуний равишда 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди. Маълум бўлишича, у жорий йилда бузилиши лозим бўлган савдо объектлари рўйхати тузилаётганини баҳона қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни ушбу рўйхатга киритмаслик эвазига пул талаб қилган.

 

Ҳокимият вакили ўзининг туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари борлигини рўкач қилиб, дўкон бузилмаслигини ваъда қилган. Аммо ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилди.

 

Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилди. Унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"