Жамият

Уйида гиёҳванд модда ва қурол сақлаган фуқаро қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББга Акмал (номи ўзгартирилган) исмли шахс уйида ноқонуний равишда гиёҳванд модда ҳамда ўқотар қурол сақлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.

Уйида гиёҳванд модда ва қурол сақлаган фуқаро қўлга олинди

 

 

Ушбу ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва  бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўзаро ҳамкорликда тезкор чора-тадбир ўтказди.

 

Текширув натижасида муқаддам судланган 43 ёшли Акмал исмли шахс уйидан гиёҳванд модда чекиш учун қўлда ясалган мослама, шунингдек қоғозга ўралган ўткир ҳидли ўсимлик моддаси топилди. Бундан ташқари  ётоқхонадан ов қилиш учун мўлжалланган 16-калибрли ов милтиғи, 15 та ўқ ва бир қанча ўткир тиғли мосламалар борлиги аниқланди. 

 

 

Уй эгаси ноқонуний ўқотар қурол ҳамда гиёҳванд воситаларни сақлашда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

 

2021 йил 16 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, Акмалга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"