Маданият

“Ёшлик баҳори” иқтидорли ижодкор ёшлар форуми якунланди

Форум танловларида ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирланди.

“Ёшлик баҳори” иқтидорли ижодкор ёшлар форуми якунланди

Жорий йилнинг 1-4 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Ёшлик баҳори” иқтидорли ижодкор ёшлар форуми илк маротаба ташкил этилди. 

 

 

Маданият вазирлиги томонидан 4 кун давом этган мазкур форумда юртимиздаги маданият ва санъат соҳасида таълим олаётган ва фаолият олиб бораётган 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган 600 нафардан ортиқ иқтидорли ижодкор ёшлар жалб этилди.

 

4 кун давом этган мазкур форум доирасида ёшлар учун манфаатли бўлган бир қатор тадбирлар ўтказилди, жумладан:

 

- Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қўшиқлар танлови;

 

- “Хуш кайфият” республика ёш аския ва қизиқчилар кўрик танлови;

 

- “Ёшлик баҳори” республика ёш опера ижрочилари фестивали;

 

- “Folk party” фольклор жамоалари республика фестивали;

 

- “Ёш балет ижрочилари” республика танлови;

 

- ёш театр режиссёрлари ва актёрларининг семинар-тренинги;

 

- ёшлар ўртасида самимий дўстона муҳит яратиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, очиқ мулоқот учрашувлари;

 

- “Ёш оммавий байрамлар режиссёрларининг маҳоратини ошириш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш” мавзусидаги семинар-тренинг;

 

- форум йўналишлари доирасида кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан амалий машғулотлар ва маҳорат дарслари;

 

- таниқли шахслар иштирокида мотивацион сессиялар;

 

- “Янги Ўзбекистонда ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий-маданий омиллари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман;

 

- “Сумалак сайли”;

 

- якуний гала-концерт ва тақдирлаш маросими каби тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Куни кеча пойтахтдаги “Туркистон” саройида “Ёшлик баҳори” иқтидорли ижодкор ёшлар форумининг тақдирлаш ва ёпилиш маросими бўлиб ўтди.  Унда, маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов, таниқли маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда форум иштирокчилари қатнашди.

 

 

Маросим аввалида таниқли санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар куйланди. Сўнг, 1-4 апрель кунлари форум доирасидаги танловларда ғолиб бўлган иштирокчилар эълон қилиниб, қуйидагилар тақдирланди:

 

Ёш ижрочилар ўртасида Амир Темур фаолиятига бағишланган  қўшиқлар танлови совриндорлари:

 

1-ўрин. Ғайбуллаев Жасурбек Ҳасан ўғли;

 

2-ўрин. Ботир Зокиров давомчилари эстрада гуруҳи;

 

3-ўрин. Шарофиддинова Лайло Авазбек қизи;

 

“Ёш балет ижрочилари” республика танлови совриндорлари:

 

1-ёш тоифаси бўйича (16-18 ёш)

 

1-ўрин. Ардашева Лейла Фарруховна;

 

1-ўрин. Садинов Амал Равшанович;

 

2-ўрин. Мухитдинова Милана Рифатовна; 

 

2-ўрин. Теодорокапуло Николета Валеревна;

 

3-ўрин. Кистанова Милана Владимировна; 

 

3-ўрин. Алламбергенов Бегис Бегимбаевич;

 

 

2-ёш тоифаси бўйича (19-22)

 

1-ўрин. Кучкаров Абдуғаппор Нодиржон ўғли; 

 

2-ўрин. Трашкова Елизавета Дмитриевна;

 

3-ўрин. Асроров Жаҳонгир Абдужалил ўғли;

 

3-ўрин. Зиватдинова Шохида Шуҳратовна;

 

“Томошабинлар эътирофи” номинацияси ғолиби Сатбаев Шинғис Ринат ули;

 

“Томошабинлар эътирофи” номинацияси ғолиби Ашрапова Сафина Фархадовна;

 

“Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочилари фестивали совриндорлари:

 

“Энг яхши ёш ижрочи” номинацияси ғолиби  Тўхтаева Ойноз Алишеровна;

 

“Энг яхши эркак овози” номинацияси ғолиби–Жумаев Сухроб Баҳодир ўғли;

 

“Энг яхши аёл овози” номинацияси ғолиби–Суёнова Бекзода Ихтиёр қизи;

 

“Энг яхши жаҳон опера ижрочиси” номинацияси ғолиби– Кидирбаев Бахит Бахтияр ули;

 

“Энг яхши ўзбек опера ижрочиси” номинацияси ғолиби– Илясов Рустам Фазилович;

 

“Хуш кайфият” республика ёш аския ва қизиқчилари танлови совриндорлари:

 

Аския йўналиши бўйича:

 

1-ўрин. Андижон вилояти Қўрғонтепа маҳорат мактаби аскиячилари;

 

2-ўрин. Сирдарё вилояти Гулханда аскиячилар жамоаси;

 

3-ўрин. Қашқадарё Ихтисослаштирилган маданият мактаби аскиячилари;

 

Қизиқчилик йўналиши бўйича:

1-ўрин Боймуродов Шаҳзод;

2-ўрин Юсупов Нодир;

3-ўрин Шаҳзод ва Темур;

 

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.