Ўзбекистон

“UzAuto Motors” АЖга нисбатан иш қўзғатилди

Маълум бўлишича, автомобиль етказиб беришда қонун бузилишига йўл қўйилган.

“UzAuto Motors” АЖга нисбатан иш қўзғатилди

“UzAuto Motors” АЖ ва унинг дилерларига автомобиль етказиб бериш соҳасидаги қонунбузилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Бу ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

 

Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистондан фуқаро А.Д. ўзига тегишли бўлган 2023 йилда “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

 

Ушбу шикоят Қўмита томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, қонунбузарлик ҳолати ўз тасдиғини топди. Бундан ташқари, айнан шу маркали автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланди.

 

Қўмита махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилганлиги аломатлари асосида “UzAuto Motors” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди.

 

Ҳаётга хавф ва соғлиққа зарар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, қўмита бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилган ушбу русумдаги 37 та автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун 10 кун ичида чақириб олиш мажбуриятини олди.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“UzAuto Motors” АЖга нисбатан иш қўзғатилди