Ўзбекистон

“UzAuto Motors” автомобилларга бўлган талабнинг ортиши юзасидан фуқароларга мурожаат қилди

Мутахассисларнинг фикрича, одамлар енгил автомобилларни юқори ликвидли инвестиция воситаси деб билишади.

“UzAuto Motors” автомобилларга бўлган талабнинг ортиши юзасидан фуқароларга мурожаат қилди

 

“UzAuto Motors” Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши, глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, “Chevrolet Lacetti”, «Cobalt», «Damas» ва «Labo» автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилганини эълон қилиб харидорларга мурожаат йўллади.

 

Маълум бўлишича, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги ва логистика инқирози шунингдек геосиёсий турбулентлик бутун дунё бўйлаб автомобиль саноатини давомли инқирозга олиб келган. Микрочиплар танқислиги, етказиб бериш занжирининг узилиши ва ўзаро санкцияларнинг таъсири кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга, комплектасияларни қисқартиришга ва ҳатто заводлар фаолиятини тўлиқ тўхтатишга мажбур қилган.

 

Шунингдек, инқироз натижасида бутун дунё бўйлаб автомобиль етишмовчилиги ва узоқ кутиш вақтлари юзага келди. Европада харидорлар ўз автомобилларини 22 ойгача кутишларига тўғри келмоқда, навбатлар 2 йилгача чўзилган.

 

Таъкидланишича, Жанубий Кореяда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Шу билан бирга, дунёдаги инқирозлар автомобиллар нархига ҳам сезиларли даражада таъсир ўтказган – фақатгина Ўзбекистондаги автомобиль брендлари ўз нархларини жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўртача 8 фоиздан кўпроққа оширди.

 

“Жорий йил давомида “UzAuto Motors” йилига 300 минг автомобилни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун заводларни максимал ишлаб чиқариш қувватига келтирди. Ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми 235 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, жорий йилда глобал инқироз шароитида компания ишлаб чиқариш ҳажмини 31 фоизга оширди. Январь ойидан то ҳозирги кунга қадар 310 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди”, – дейилади хабарда.

 

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва автомобиллар учун нархларнинг арзонлиги сабаб «Чевролет» автомобилларига бўлган талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилди. Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимиз фуқаролари енгил автомобилларни юқори ликвидли инвестисия воситаси деб билишади. Ўтган йили тузилган ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 тани ташкил этган, жорий йилнинг ноябрь ойида 76 000 дан ортиқ шартнома тузилган.

 

Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) маълумотларига кўра, 2022 йилда сотиб олинган 90 000 дан ортиқ автомобиль (йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли учдан бир қисми) харидорлар томонидан қайта сотилган. Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлиллар «олиб-сотарлар» сонининг кўпайганини тасдиқлайди. Унга кўра келишувлар сони ўтган ойга нисбатан 41 фоиз, ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан эса 2,3 баробарга кўпайган. Шубҳасиз, «олиб-сотарлар»нинг бундай юқори улуши оддий харидорларнинг кутиш вақтига таъсир ўтказган ва бозорда сунъий танқисликни юзага келтирган.

 

«UzAuto» компанияси томонидан “General Motors” билан 2023 йилда дунёдаги инқироз шароитида ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг дона автомобилгача ошириш бўйича келишувга эришган. Бу узоқ вақт ҳамда инвестисияларни ҳам талаб қилади.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.