Спорт

Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚни жазолади

Халқаро Олимпия қўмитаси Корея Халқ Демократик Республикаси Миллий олимпия қўмитасини 2022 йил охиригача дисквалификация қилишини эълон қилди.

Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚни жазолади

 

 

Бу ушбу ташкилот ҳомийлигида ҳаракат қиладиган спортчилар Пекин Қишки Олимпия ўйинларида қатнаша олмаслигини англатади. Бу ҳақда “Cgtn” сайти хабар бермоқда.

 

Шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚни молиялаштиришни тўхтатди ва унга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди. Мамлакатнинг Токиода ўтган ёзги Олимпиадада қатнашишдан бош тортганидан сўнг ана шундай қарорга келинди,чунки бу Олимпия Хартиясини бузиш ҳисобланади.

 

"КХДР Миллий олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасида қатнашмаган ягона миллий қўмита бўлди. Бу Олимпия Хартияси ва ўз спортчиларини ўйинларга юбориш мажбуриятини бузишдир", - деди ХОҚ президенти Томас Бах.

 

КХДР Миллий олимпия қўмитаси рад жавобини коронавирус пандемияси билан боғлаган.

 

Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилишини эълон қилганди.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

custom img

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"