Ўзбекистон

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга Франциядан 22 055 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.



Шу тариқа Франция Ўзбекистонга кирувчи туризм ҳажми бўйича Европанинг етакчи бешта мамлакатидан бирига айланди. Париж ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳам сайёҳлар оқимини янада ошириш учун муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда.



Икки мамлакат ўртасидаги туризм ҳамкорлиги сайёҳлар алмашинуви билангина чекланмаяпти. Франция компаниялари Ўзбекистондаги йирик туризм инфратузилмаси лойиҳаларида ҳам иштирок этмоқда.



Жумладан, тоғ инфратузилмасига ихтисослашган MND компанияси Чимёнда тўрт фаслда фаолият юритадиган курорт яратиш лойиҳасига жалб этилган. Канат йўллари ишлаб чиқарувчи POMA компанияси эса Чимён ва Зоминдаги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда.



Шунингдек, қатор француз компаниялари Бельдерсой–Чимён–Нанай халқаро курорти концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этган. Меҳмонхона соҳасида Франциянинг Accor гуруҳи Ўзбекистонда Mercure, Mövenpick, Swissôtel, ibis ва Novotel брендлари билан фаолият юритмоқда.



Ўзбекистоннинг Парижда ўтказилган IFTM Top Resa 2026 халқаро туризм кўргазмасида Country of Honour мақомида иштирок этиши ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун янги имконият бўлди.



Туризм қўмитаси Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди. Кўргазма доирасида Ўзбекистон, Франция ва бошқа давлатларнинг туроператорлари, авиакомпаниялар, меҳмонхона бизнеси вакиллари ҳамда соҳанинг бошқа иштирокчилари билан B2B учрашувлар ўтказилди.



Айни пайтда Ўзбекистон халқаро бозорга тақдим этаётган туризм маҳсулотлари ҳам кенгайиб бормоқда. Тарихий шаҳарлар бўйлаб анъанавий йўналишлар билан бир қаторда тоғ, соғломлаштириш, гастрономик, экологик ва MICE туризми имкониятлари ривожлантирилмоқда.



Ҳудудларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар Буюк Ипак йўлининг анъанавий маршрутларини тўлдириб, хорижий сайёҳлар учун мамлакатнинг турли ҳудудларига ташриф буюриш имкониятларини кенгайтирмоқда.



IFTM Top Resa 2026 кўргазмасида Ўзбекистон янгиланган миллий стенд концепциясини ҳам тақдим этди. Унда замонавий дизайн анъанавий меъморчилик ва маданият унсурлари билан уйғунлаштирилиб, ёғоч, керамика ва муқarnas элементларидан фойдаланилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.