Ўзбекистон

Хоразмда темирйўл идорасига ишга киритиш учун пора олган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.

Хоразмда темирйўл идорасига ишга киритиш учун пора олган шахс ушланди

 

Хоразм вилоятининг Урганч туманида фуқаро темирйўл идорасига ишга киритиш учун пора олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

 

Жорий йилнинг 30 август куни Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига С.С. исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, Урганч темир йўл ташкилотида ишловчи «А» исмли шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали уни темирйўл идораларидан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ доллари пул талаб қилаётганлигини ёзиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Аризага асосан ўтказилган тадбир давомида 1996 йилда туғилган Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи Р.А. аризачи фуқаро С.С.дан келишилган 3000 АҚШ доллар пулларни Урганч шаҳридаги «Жавоҳир» чойхонасида олган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Хоразмда темирйўл идорасига ишга киритиш учун пора олган шахс ушланди