1. Bosh sahifa
  2.  / 
  3. O'zbekiston

Yakkabog‘dagi shifoxonada yong‘in chiqqani aytildi

Holat bo‘yicha FVB maʼlumot berdi.

Yakkabog‘dagi shifoxonada yong‘in chiqqani aytildi

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

Қайд этилшича, 6 август куни соат 20:05 ларда туман ФВБ диспетчерлик хизматига туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

 

ФВБ дан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борганида ходимлар шифохона ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаганини маълум қилишган.

 

Ўрганиш ишлари олиб борилганида «Мустақиллик» МФЙ Олмазор кўчасида жойлашган тадбиркор P.Z. га қарашли ошхонада ёғ маҳсулоти қаровсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан ва  уни фуқароларнинг ўзлари ўчириб олишган.

 

Ҳодиса сабабли ошхонанинг 2 квадрат метр майдони қора тутундан қорайгани аниқланди, натижада ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Kategoriyalar

Bog'lanish uchun

+998 (71) 207-21-28

Elektron manzil

info@zamon.uz

Shahodatnoma

№1346 Berilgan sana: 28.05.2020

Asoschisi

ООО Master Media Production and Broadcast

Tahririyat manzili

Toshkent sh., Amir Temur shoh ko'chasi, 53 uy

Яндекс.Метрика