Жаҳон

Янги санкциялар пакети: Россия қанча даромаддан маҳрум бўлади?

Европа рус нефтига эмбаргони маъқуллади.

Янги санкциялар пакети: Россия қанча даромаддан маҳрум бўлади?

 

Сешанбага ўтар кечаси Евроиттифоқ Россияга қарши олтинчи санкциялар пакети тўғрисида келишувга эришди. Бу рус нефтига қисман эмбарго жорий этишни ҳам ўз ичига олади.

 

Ҳозирча фақатгина денгиз орқали етказиб бериладиган нефть санкциялар остига тушган. ЕИ вақтинчалик қуруқлик орқали ўтадиган "Дружба" қувурига чеклов жорий этмайди. Венгрия айнан шу қувур орқали "қора олтин" олади. Будапешт шу кунга қадар "Дружба" га чеклов жорий этилмаслиги учун ЕИ санкциялар пакетини блоклаб келаётганди.

 

Bloomberg таҳлилчиларининг ҳисоб-китобига кўра, эмбарго ортидан Москва экспортдан келаётган 10 миллиард доллардан маҳрум бўлади. Россия компаниялари ўз маҳсулотини Осиёга йўналтиради, бу ерда эса Urals маркали рус нефти Brent маркали нефтга нисбатан баррелига 34 АҚШ долларига чегирма билан сотилмоқда.

 

"Дружба" қувурининг шимолий тармоғи орқали нефть етказиб беришнинг тўхтатилиши қўшимча 12 миллиард доллар йўқотилишига олиб келади. Шу билан бирга РФ Венгрияга "қора олтин" сотиш орқали 6 миллиард доллар даромад олишда давом этади.

 

Еврокомиссия раиси Урсула фон Дер Ляйен Германия ва Польша йил охирига қадар қувур орқали нефть сотиб олишни тўхтатишга ваъда берганини маълум қилган. Натижада 90 фоиз рус нефти тақиқ остига тушади.

 

Аввалроқ Евроиттифоқ Венгрия иштирокисиз Россия нефтига қарши эмбарго жорий этиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

custom img

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

2024 йилда Crocus City Hall'га уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 145 киши ҳалок бўлган эди.

custom img

Исроилнинг зарбалари оқибатида Байрутда саккиз киши ҳалок бўлди

Исроилнинг ушбу ҳужуми суиқасд сифатида баҳоланмоқда.

custom img

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Депутатнинг айтишича, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини кўрсатмоқда.

custom img

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

custom img

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

Исроил Мудофаа армияси ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"