Янгийўлда қўлбола ароқ тайёрлайдиган цех фош бўлди
Тезкор тадбирда 850 литр спирт далил сифатида олинган.

Маълум бўлишича, фуқаролар М.А., М.М. ва бошқалар Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Қовунчи” МФЙ ҳудудидаги хондонда яширин цех ташкил этган. Улар қалбаки акциз маркалардан фойдаланган ҳолда сотиш мақсадида қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарганликлари аниқланган.
Шунингдек, ушбу хонадондан “Тошкент оқшоми” номли 185 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти ҳамда 85 дона елим идишдаги жами 850 литр этил спирти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







