Жаҳон

Японияда 5 метр қалинликда қор ёғди

Ноқулай об-ҳаво сабаб вафот этганлар бор.

Японияда 5 метр қалинликда қор ёғди

Душанба куни эрталаб соат 5 ҳолатига кўра, Аомори префектурасининг Сукаю туманида қор қалинлиги 5,01 метрга, Ниигата префектурасининг Уонума шаҳрида 3,84 метрга, Ямагата префектурасининг Окура қишлоғида 3,32 метрга ва Фукуи префектурасининг Оно шаҳрида эса 1,24 метрга етди. 

 

Ноқулай об-ҳаво оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Хонсю оролининг ғарбий қирғоғида қор қопламининг баландлиги 4 метрга етди. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ёғингарчилик миқдори меъёрдан ортиб кетди.

 

Одатда жуда кам ёғадиган ҳудудларда, хусусан, Кинки минтақасининг марказий қисмида ва Сикоку минтақасининг пастқам жойларида кучли қор ёғишини кутиш мумкин.

 

Прогнозга кўра, сешанба куни эрталабгача 24 соат ичида Ниигата префектураси, шунингдек, Хокурику ва Тюгоку ҳудудларида 30 сантиметргача қор ёғиши мумкин.

 

Об-ҳаво бошқармаси вакиллари аҳолини транспортда узилишлар бўлиши, қор кўчиши, электр таъминоти тўхташи ва тўпланиб қолган қор туфайли дарахтлар қулаши каби ҳолатларга тайёр туришга чақирмоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.