Жаҳон

Европа ва Осиёда ядро қуролига бўлган қизиқиш ортмоқда

Бу ҳолат ядро уруши хавфини ошириши мумкин.

Европа ва Осиёда ядро қуролига бўлган қизиқиш ортмоқда

Европа ва Осиёдаги баъзи давлатлар ўзларининг шахсий ядро қуролига эга бўлиш ҳақида жиддий фикр юритмоқда. Улар Трамп президентлиги даврида Қўшма Штатларни ишончли иттифоқчи сифатида кўрмаяпти. Financial Times нашрига кўра, бу ҳолат ядро уруши хавфини ошириши мумкин.

 

“Катта давлатлар ўртасида ядро қуролини тарқатмаслик бўйича келишув тобора заифлашмоқда. Трамп феномени АҚШ иттифоқчиларининг ўзида ядро қуролига эга бўлиш зарурати ҳақида жиддий ўйлашига туртки берди. Улар энди Қўшма Штатларга суяниб қолмасдан, ўз хавфсизлигини таъминлаш йўлини ўзлари топишлари керак, деб ҳисоблашмоқда”, – дейди Карнеги жамғармаси таҳлилчиси Анкит Панда.

 

Мутахассислар фикрича, агар Қўшма Штатларнинг ҳарбий кафолатини камайтириши оқибатида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома тугатилса, дунёда 15-25 та янги ядро давлатлари пайдо бўлиши мумкин. Бу эса катта ядро урушининг бошланишига олиб келиши эҳтимолини оширади.

 

Financial Times хабарига кўра, ҳозирда ўз ядро қуролига эга бўлиш масаласини жиддий тарзда кўриб чиқаётган тўртта давлат бор, булар — Германия, Польша, Жанубий Корея ва Япония. Қайд этилишича, Жанубий Корея ва Япониянинг қизиқишига асосан Хитой ва Шимолий Корея ядро дастурларининг ўсиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

 

Гарчи Доналд Трамп АҚШ ядро кафолатларини қайтариб олиши ҳақида расмий баёнот бермаган бўлса-да, сўнгги вақтларда Европа медиасида Қўшма Штатлар NATO доирасидаги ҳарбий мажбуриятларини камайтириши ва қитъадаги ҳарбий иштирокини сусайтириши мумкинлиги ҳақида ташвишли маълумотлар пайдо бўла бошлади.

 

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.