Жаҳон

Зеленский Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакни ишдан бўшатди

Бунга унинг уйида ва девонхонада антикоррупцион органлари томонидан олиб борилган тинтувлар, энергия секторидаги юқори даражадаги коррупцияни аниқлаш ҳолатлари сабаб бўлган.

Зеленский Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакни ишдан бўшатди

 

Владимир Зеленский ўзининг президентлик аппарати раҳбари ва энг яқин сафдоши Андрей Ермак истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганини ва уни қабул қилганини маълум қилди.

 

"Ҳеч кимнинг Украинага савол бермаслигини истайман. Шунинг учун бугун қуйидаги ички қарорлар қабул қилинади. Биринчидан, Украина президенти девони қайта ишга туширилади. Девонхона раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди", - деди Украина президенти.

 

Ермакнинг истеъфосига замин бўлган асосий сабаб — унинг уйида ва девонхонада антикоррупцион органлари томонидан олиб борилган тинтувлардир. Бу терговлар Украина энергетика соҳасидаги юқори даражадаги коррупцияни фош этиш билан боғлиқ бўлди.

 

Зеленский билдирганидек, ички қарорлар доирасида девон бошқаруви қайта ишга туширилади ва янги раҳбар тайинлаш бўйича маслаҳатлар шанба куни ўтказилади.

 

Украина президенти Ермакнинг хизматларини эътироф этди, аммо коррупция суриштируви ва шов‑шувлар фонида барқарорликни сақлаш учун бу қарор зарур деб таъкидлади. Ермак истеъфоси Украинадаги ички сиёсий ва дипломатик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган.

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"