Жамият

Қандай кимсалар педофил бўлиши мумкин?

Психологик тадқиқотларга кўра, жинсий зўравонликка учраган кимса зўравонга айланиб қолиши мумкин. Шу боис бу каби иллатларнинг олди олинмаса, орамизда зўравон кимсалар кўпаяверади.

Қандай кимсалар педофил бўлиши мумкин?

 

Кеча ижтимоий тармоқларда “11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келинган”и ҳақидаги мудҳиш хабар кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди. Бу ҳақида сукут сақлаш ёки бетараф туриш виждонли одамнинг иши эмас. Чунки у бевосита ИНСОН, қолаверса, навниҳол БОЛА тақдири билан боғлиқ.

 

Зўравонликнинг урчиб кетаётганига сабаб — ён-атрофдагиларнинг томошабин бўлиб қолаётгани. Минбардан туриб, биз зўравонликка қаршимиз, деган билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Психолог, ҳуқуқшунос, маҳалла фаоллари ва реабилитация маркази ходимлари ҳамкорликда ҳар бир жабрланганлар билан алоҳида ишласа, масаланинг моҳияти ўрганилса муаммога ечим топилади. Масалан, мана шу зўравонликка учраган боланинг, оиласининг қанча муаммоси бордир? Она ва боланинг ҳозирги аҳволи қандай? Бу боланинг келажаги нима бўлади? Бу каби саволларнинг жавоби барчага бирдек қизиқ. 

 

Бугун орамизда биз билган ва билмаган қандан-қанча тазйиққа, зўравонликка учраган одамлар бор. Бу каби иллатларни “бости-бости” қилиб, бир оила шаънини “ҳимоя қилиш” эмас, балки ўша зўравонлардан азият чекканларни қутқариш керак! Жамиятимизни емираётган бундай иллатларнинг асл моҳияти, туб илдизиги болта уриш лозим. Акс ҳолда, норасида гўдаклар, вояга етмаган болалар, ожиза аёллар бунинг қурбонига айланаверади.

 

Психологик тадқиқотларга кўра, жинсий зўравонликка учраган кимса зўравонга айланиб қолиши мумкин. Шу боис бу каби иллатларнинг олди олинмаса, орамизда зўравон кимсалар кўпаяверади.

 

Вояга етмаган болаларнинг зўравонликка учраши келгусида ўзини жинсий идентификация қилишида муаммоларга олиб келади. Яъни бу ўғил ёки қиз бола ўзидан, ўз жинсидан нафратланиши, бошқа жинс вакиллари билан муносабат қуришга қийналишида намоён бўлади. Бу, табиийки, шахс руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 

 

Педофил аслида ким?

 

“Pedofiliya” — бу касаллик. Уни деярли даволаб бўлмайди. Агарда кишини ўзида тузалиши учун кучли хоҳиш бўлса, уни босқичма-босқич мутахассислар кўмагида даволаш мумкин. Кўпинча улар ўз тузоғига ота-она назоратисиз қолган болаларни илинтиришади.

 

Жинсий зўравонликка мойил шахслар ўз тенгдошлари, яъни катталар билан чиқиша олмайдиган, улар олдида ожиз ёки хоҳиш-истакларини очиқ айта олмайдиган, аксар ҳолларда одамови ва қўрқоқ кимсалар. Шу сабабдан улар ўзидан ҳам жисмонан, ҳам ақлан кичик, кучсиз бўлган болаларга таҳдид қилади.

 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аввало, кишининг бундай бўлиб қолишига асосий сабаб — оиладаги носоғлом муҳитдир. Шунингдек, 13-14 ёшгача бўлган даврда бош мия жароҳатини олганлар ҳам баъзи ҳолларда педофил бўлиб қолиши мумкин. Маълумотларга кўра, педофилларнинг 90 фоиздан ортиғи эркак жинсига мансуб.

 

Ечим...

 

Болага, аввало, меҳр-эътибор ва ғамхўрлик керак. Оиладаги турли низолар, эътиборсизлик уни одамови қилиб қўяди. Натижада, бола меҳрни ўз яқинларидан эмас, балки кўчадан излай бошлайди. Муаммолари ва сирларини юрак қаърига “кўмиш”ни ўрганади. Айниқса, кичик ёшдан фарзандларимизга шахсий чегара ва “йўқ” дея олиш тушунчаларини сингдириб борсак, унинг мени шаклланади.

 

12-14 ёшгача бўлган болаларни асло ёлғиз қолдирманг! Бегона ёки қариндошлар қўлига берманг. Фарзандингизнинг тарбияси, қизиқишлари ва муаммолари билан ўртоқлашинг. Сабаби, педофил ота-онасидан доимий дакки эшитадиган, уларнинг сўзларига қулоқ солмайдиган болаларни осон “қўлга туширади”. Аввал ўзини меҳрибон дўстдек тутиши, эътиборли, яхши суҳбатдош бўлиш орқали, фарзандингизни аста-секин тенгдошлари гуруҳидан айириб, ота-онадан узоқлаштиради. Бола характерини яхши ўрганиб олгач, уни қўрқитиш ёки уялтириш орқали “тузоғида” ушлаб туради. Фарзандингизни эркин, ўз сўзини айта оладиган, ўзига ишонган, оиласи у учун қалқон бўла оладиган қилиб тарбияланг.

 

                                                                Фазилат ШАВКАТОВА, психолог        

Баҳринисо Мадумарова, журналист

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"