ZTE компанияси YouCare номли «ақлли» футболкасини тақдим этди
ZTE компанияси YouCare номи остида янги «ақлли» футболкасини тақдим этди.


У инсон организмидаги бир нечта муҳим биомаркерларни қайд этиш ва уни 5G орқали узатишга қодир, деб хабар беради «Korrespondent.net».
талияда яратилган YouCare матодан ишланган ва ювишга бардошли.
Ихтирочиларнинг таъкидлашича, кийим полимердан ишланган кўзга ташланмас датчиклар ёрдамида инсон соғлиғининг муҳим параметрларини аниқлаб беради. Қайд этилишича, митти бошқарув элементи маълумотларни тўплайди, уни икки йўналишли платформага — смартфон ёки «ақлли» соатга узатиб, рақамли форматга айлантиради.
Бундан ташқари, маълумотлар масофавий қурилмаларга ҳам узатилиши мумкин.
Футболка нафас олишни таҳлил қилади, электрокардиограммани ўлчайди, тер ажралиши ва мушаклар фаоллигини қайд этиб боради.







