Жаҳон

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Эрон Ҳормуз бўғози ва унинг яқинида камида учта нефть танкерига зарба берди. Шунингдек, мамлакат ерости ракета иншоотида янги, бир вақтнинг ўзида иккита ракета учириш имкониятига эга қурилмани намойиш этди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Британия ҳарбийларининг денгиз хавфсизлиги маркази маълумотига кўра, шанба куни эрта тонгда Форс кўрфазидан Ҳормуз бўғози орқали чиқаётган иккита танкер алоҳида-алоҳида снарядлар билан урилган. Улардан бирининг орқа қисми, иккинчисининг двигатель бўлими шикастланган. Ҳодисада жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

 

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари эса яна бир танкер бўғознинг шарқий қисмида денгиз минасига урилиб, ёнғин чиққанини маълум қилди. Эрон давлат телевидениеси тунда бўғозда кемаларни тўхтатишга қаратилган энг интенсив ва турли кўринишдаги операциялар ўтказилганини билдирди. Бу АҚШ ҳарбийларининг кемалар қатновини эскорт билан таъминлаш уринишларига тўсқинлик қилишга қаратилган.

 

Қайд этилишича, Эрон Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи кемаларга ҳужумлар билан глобал энергия нархларини ошириш ва Эрон портларига нисбатан блокада жорий этган АҚШга босим ўтказишни мақсад қилмоқда.

 

Шунингдек, Эрон давлат телевидениеси Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан ерости иншоотида намойиш этилган янги ракета қурилмаси тасвирларини эфирга узатди. Қурилма суюқ ёқилғида ишлайдиган иккита ракетани учириш имкониятига эга.

 

Эрон Аэрокосмик кучлари қўмондони Саййид Мажид Мусавий мамлакатнинг ҳарбий имкониятлари сезиларли даражада кенгайганини айтди. Унинг таъкидлашича, жанговар тузилмага янги ва юқори самарали воситалар киритилган. 

 

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

 

Бундан ташқари, Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий Қатар воситачилари билан алоқалар давом этаётганини билдирди. Воситачилар жума куни Эронга ташриф буюриб, дипломатик музокараларга яна бир имконият бериш масаласини муҳокама қилган.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Ҳудудларда аҳоли хавфсизлик мақсадида уйларини тарк этган.