Наманганда бомба топилди
Наманганда бомба топилди

Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу бомбалар артиллерия снаряди бўлиб, улар коррозияга учраб емирилган.
Қайд этилишича, топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп туманидаги Ғуримсарой 07648-харбий қисмнинг махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.
«Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, хозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда».







