Hi-tech

Instagram ва Facebook блогерларга пул тўлашни йўлга қўяди

Компаниядагилар тўловлар асосий рақобатчи бўлган TikTok сервиси фойдаланувчиларини Instagram ва Facebook тармоқларига оғдиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

Instagram ва Facebook блогерларга пул тўлашни йўлга қўяди

 

 

Facebook раҳбари Марк Цукерберг блогерлар Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида пул ишлашлари учун бонус дастури ишга туширилишини маълум қилди. Лойиҳага бир миллиард доллар ажратилган, деб хабар бермоқда CNBC.

 

«Биз миллионлаб фойдаланувчилар учун энг яхши платформаларни яратмоқчимиз. Фойдаланувчилар пул топишларига ёрдам бериш учун янги дастурларни ишлаб чиқмоқдамиз. Биз Facebook ва Instagram’даги энг яхши контент муаллифларига мукофот тариқасида бир миллиард доллар ажратамиз», — деди Цукерберг.

 

Америкалик блогерларга мўлжалланган дастлабки бонус дастури Reels қисқа видеолар сервиси учун контентлар яратган муаллифларга пул беради. Қайд этилишича, кузга бориб Facebook-блогерларга ҳам пул тўлаш бошланади.

 

Компаниядагилар тўловлар асосий рақобатчи бўлган TikTok сервиси фойдаланувчиларини Instagram ва Facebook тармоқларига оғдиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

 

23 июн куни Instagram ва Facebook Reels қисқа видеолар сервисини ишга туширди. Фойдаланувчилар Reels ёрдамида давомийлиги 30 сониягача бўлган видеоларни турли эффектлар билан пост сифатида жойлаштиришлари мумкин.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Instagram ва Facebook блогерларга пул тўлашни йўлга қўяди | Zamon.uz