Саудия Aрабистони ТИВ раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.


2021 йил 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.








