Hi-tech

Caviar компанияси қаҳва ҳидига эга iPhone 13 Eco’ни намойиш этди

Caviar заргарлик компанияси асосий ўзига хослиги майдаланган қаҳва, табиий ваниль, атиргул барглари, Алп тоғи мойчечаги ва бўтакўзи бўлган iPhone 13 Eco’ни намойиш этди, деб хабар беради «Afisha.uz».

Caviar компанияси қаҳва ҳидига эга iPhone 13 Eco’ни намойиш этди

 

 

Смартфон корпуси қизил ёғочдан ишланади, табиий материаллар эса таркибида биоцид, пластикатор ва эритувчилар бўлмаган моддалар ёрдамида бирлаштирилади.

Янги коллекцияда жами тўртта модель тақдим этилган:

  • Vanilla Coffee — майдаланган қаҳва ва ваниль зарралари билан;
  • Alpine Cornflower — Алп тоғида ўсадиган бўтакўз;
  • Spicy Rose — қуритилган атиргул барглари;
  • Alpine Chamomile — марказида мойчечак жойлашган рангли композиция.

Caviar мутахассисларининг маълум қилишича, маҳсулотларда фойдаланилган табиий ифорлар уч ойгача сақланиб туради. Белгиланган муддат тугагач эса смартфон эгаси ушбу ҳидни қайта тиклаш бўйича буюртмани амалга ошириши мумкин.

iPhone 13’нинг тўртта моделининг чекланган серияси 99 нусхадан иборат. Расмий нархлари эса қуйидагича:

  • Alpine Cornflower — 5 520 доллардан;
  • Spicy Rose — 5 520 доллардан;
  • Vanilla Coffee — 5 680 доллардан;
  • Alpine Chamomile — 5 750 доллардан.
Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Caviar компанияси қаҳва ҳидига эга iPhone 13 Eco’ни намойиш этди | Zamon.uz