Аmazon'дан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди
Қўлланма икки қисимдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, унда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзуларда маълумотлар бериб ўтилган.

ССП томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди. Эндиликда маҳаллий тадбиркорларимиз ҳам электрон савдоларда ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўлдилар.
Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида илк бор ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди.
Қўлланма икки қисимдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, унда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзуларда маълумотлар бериб ўтилган.
Қўлланманинг иккинчи қисми эса Amazon.com электрон савдо платформасида сотувчи сифатида рўйҳатдан ўтиш, платформанинг мавжуд тарифлари, маълумотларни киритиш тартиби, зарур ҳужжатлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилган.
Тадбиркорларимизни яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ва электрон савдо орқали маҳсулотлар экспортини янада оширишга чорлаймиз.
Қўлланмаларни қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:







