Hi-tech

Японияда юк машиналари рамён шўрвасининг ёғида ҳаракатланишни бошлади

Япониядаги Nishida Shoun транспорт фирмаси президенти Масуми Нисида дизель ёнилғига янги экологик муқобил — рамён шўрвасининг ёғидан фойдаланишни ўйлаб топди, деб хабар беради Esquire.

Японияда юк машиналари рамён шўрвасининг ёғида ҳаракатланишни бошлади

 


 

Корхона чўчқа суякларидан тайёрланадиган шўрванинг ёғини озиқ-овқат чиқиндилари мойидан олинган ёнилғига аралаштиради. Нисиданинг айрим юк машиналари ҳозирда рамён биодизелида ҳаракатланмоқда, сентябрдан бошлаб компаниянинг барча — 170 юк машинаси шу каби усулдан фойдаланишга ўтади.

 

Масуми Нисидада рамён шўрвасидан фойдаланиш ғояси 2013 йилда пайдо бўлган. Унга рамёнлар тармоғининг оператори мурожаат қилиб, шўрва қолдиқларини йўқ қилишга қўшимча пул тўлашга мажбур бўлаётганини айтган. Шунда 74 ёшли Нисида ошхона шароитида шўрвадан ёғни ажратиб олиш қурилмасини яратган.

 

Айни вақтда Масуми Нисиданинг компанияси 2 мингга яқин ресторандан ёғ ва чиқинди мойларини сотиб олиб, улардан кунига 3 минг литргача ёнилғи ишлаб чиқармоқда.

 

«Аввалига кимё борасида ҳеч нарсага тушунмас эдим, барчаси тажриба ва хатоликлар орқали қилинди. Бироқ экологияга етаётган зарар муаммоси ортди, шунинг учун мен ривожландим ва бу ўз мевасини берди», — дейди тадбиркор.

 

Ўсимлик ёғларидан олинадиган биодизель ёнилғи анча экологик бўлиб, кўплаб давлатларда фойдаланилади.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Японияда юк машиналари рамён шўрвасининг ёғида ҳаракатланишни бошлади | Zamon.uz