Hi-tech

Япониялик дизайнер гугуртлардан ақл бовар қилмас стоп-моушен анимацияни яратди (видео)

YouTube’да токиолик дизайнер Томохиро Окадзаки «Гугуртлар» номли ролиги машҳурликка эришди, деб хабар беради Esquire.

Япониялик дизайнер гугуртлардан ақл бовар қилмас стоп-моушен анимацияни яратди (видео)

 

 

Видео бир неча дақиқа давом этади, аммо уни яратиш учун анча меҳнат қилинган. Январь ойидан августга қадар дизайнер Instagram’даги саҳифаси орқали гугуртлар билан боғлиқ қисқа сюрреалистик видеолар билан бўлишиб келган ва якунда улардан саккиз дақиқали битта ролик йиққан.

 

Дизайнер ўз ишида стоп-моушен техникасидан фойдаланган. Видеода гугуртлар турли деформацияларга учрайди, суюқлашади, ялпоқлашади, кўпаяди, буюмлар орасидан ўтади.

 

Окадзаки гугуртлардан ташқари оддий материаллар — қоғоз, ип, қалам ва бошқа қўл остидаги предметлардан фойдаланган.

 

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари японияликнинг видеосини ҳайрат билан қабул қилган. Ролик остидаги изоҳларда Окадзакини «сеҳргар», унинг ишини эса «феноменал» деб атамоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда япониялик дизайнерлар тирик одамдан ажратиб бўлмайдиган компьютер қизни яратганди.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.