Президент барча вилоят ҳокимларини огоҳлантирди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.


Давлат раҳбари ўз чиқишида барча вилоят ҳокимларини огоҳлантирди.
«1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди президент.

Маълумот учун, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор.







